Тошкент ва Сирдарё вилоятларида банк мутахассислари ва омонатчилар иштирокида семинарлар

Жорий йилнинг тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Банклари ассоциацияси ва Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди 14 август куни Тошкент ва 22 август куни Сирдарё вилоятларида “Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунини Ўзбекистон аҳолисини дунё молиявий инқирозини салбий оқибатларидан ҳимоя қилишдаги аҳамияти” мавзусига бағишланган семинарлар ўтказдилар.

Семинарларда тижорат банкларининг вилоят ва туман филиаллари ҳодимлари, маҳалла фаоллари ва омонатчилар қатнашди.

Режага мувофиқ банк ходимлари ўртасидаги семинарлар ва аҳоли билан давра учрашувлари республиканинг барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган..